11 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шенноннинг Ўзбекистонга ташрифи ва АҚШ нуфузли делегациясининг 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштироки натижалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда Тошкент форуми юқори баҳоланди ва консенсус асосида қабул қилинган конференция декларациясининг конструктив характери қайд этилди.
Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон—АҚШ алоқалари жадвали ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)