Хитойдаги тренажёр залларидан бирида катта коптокни ўйнаётган болакай югуриш йўлакчаси остига кириб кетай деди, деб ёзади Daily Mail.
Бола катта копток устида ётган ҳолда ўйнаётган эди. Шунда копток тренажёрга яқинлашди ва югуриш йўлакчаси болакайни ютиб юборишига бир бахя қолди. Шу пайтда уни бошқа бир аёл кўриб қолди ҳамда зудлик билан болани тортиб олди. Йўлакча устида югураётган аёл ҳолатга ҳеч қандай муносабат билдирмади.
Изоҳ (0)