Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 9 апрель куни тонгда Nexia ва Damas автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбирлари маълум қилди.
Тўқнашув юз берганидан сўнг Damas автомобили ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида Cobalt ва Nexia автомобиллари иштирокида юз берган авария оқибатида саккиз киши ҳалок бўлгани, яна уч киши тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)