Chevrolet компанияси бирданига учта модель — Spark, Cruze ва Malibu’ни янгилади. Барча автомобилларда кузовнинг олд қисми дизайни ўзгарди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Spark хэтчбекида янги бампер, радиатор панжараси ва линзали олд ёритгичлари пайдо бўлган. Spark’ни 1,4 литр сиғимли 99 от кучига эга двигатель ҳаракатга келтиради.
Седан ва хэтчбекдан иборат Chevrolet Cruze оиласи олд томонининг янги дизайни билан бирга светодиодли орқа ёритгичларга, шунингдек, замонавий дискалар қаторига эга бўлган.
RS талқинидаги Malibu седани радиаторнинг қора панжараси, хиралаштирилган логотип, орқа спойлер ва 18 дюймли ғилдиракларга эга бўлган. 1,5 литр сиғимли турбодвигатель 162 от кучига эга. Шунингдек, Malibu қаторида 253 ва 185 от кучига эга бўлган талқинлар ҳам бор.
Изоҳ (0)