Американинг Ford Motor Co. концерни узатмаларни ўчириб ёқишдаги потенциал муаммо сабаб ўзининг 350 минг юк машинаси ва йўлтанламасларини чақириб олади. Бу ҳақда National Public Radio’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
«Компания яқинда ишлаб чиқарилган Ford F-150 йўлтанламаслари ва Expedition юк машиналарини чақириб олади. Бунга сабаб узатмаларни ўчириб ёқишдаги муаммо транспорт воситасининг кутилмаганда ҳаракатланиб кетишига олиб келиши мумкин», — дейилади хабарда.
АҚШ, Канада ва Мексикадаги автомобиллар чақириб олинади. Машиналар текширувдан ўтказилади ва агарда носозлик топилгудек бўлса, тузатилади.
Изоҳ (0)