Бугун, 8 апрель куни Тошкент шаҳрига Бангладеш республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегация келади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Ташриф давомида Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказиш, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиш режалаштирилган.
Таркибида миллий бизнес вакиллари бўлган Бангладеш делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилаётган икки давлат ишбилармон доиралари семинарида иштирок этади.
Изоҳ (0)