«Maxсустранс» давлат ишлаб чиқариш бошқармаси 2018 йил 1 апрелидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича тарифлар оширилганини маълум қилди.
Мазкур тариф ҳар бир киши учун 3900 сўм этиб белгиланди. Олдин бу миқдор 3500 сўм эди.
Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун тариф ҳар бир куб метр қаттиқ маиший чиқинди учун 46 788 сўм 30 тийин этиб белгиланди. Бунгача унинг нархи 41,9 минг сўм эди.
Ахлатларни ташиб кетиш тарифи эса 1 тоннаси учун 17 484 сўм 22 тийинни (аввал 15 691 сўм) ташкил этди.
Изоҳ (0)