2018 йилнинг 3 ой давомида жами 2500 нафардан ортиқ маст ҳолатдаги ҳайдовчилар аниқланиб, белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Аниқланган маст ҳайдовчиларнинг 400 нафарига тегишли расмийлаштирилган баённомалар Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва қўшни вилоятларга жўнатилган.
Бундан ташқари Тошкент вилояти Маъмурий судьялари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси ҳамда 136-моддасининг тегишли бандларига асосан 1300 дан ортиқ ҳайдовчиларга нисбатан чоралар қўлланилиб, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан турли муддатларга маҳрум этилди. 60 дан ортиқ ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Изоҳ (0)