• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Раъно Шодиева: Бизнинг халқимиз ногиронликни тўғри қабул қилмайди, бунга тайёр эмас

    ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси Хонзодабегим Аъзамова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева билан интервью уюштирди.

    Фото: Muloqot News

    Фото: Muloqot News

    Суҳбатдошим Раъно Шодиева эканлигини билганимда бироз ҳаяжонландим. Кўринишларидан жиддий, қаттиққўл туюлгани учун суҳбатимиз қандай кечаркан, «тил топишиб» кета олармиканман деб ўйлагандим. Лекин улар билан суҳбатлашгандан сўнг, жиддийлик ортида хокисорликни, қаттиққўлликка беркинган меҳрни ҳис қилдим. Бугун Раъно Шодиевани ўзим учун бошқатдан кашф қилдим...

    — Раъно опа ҳозирда республика «Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази»га раҳбарлик қилишни бошладингиз. Бу ҳаммани ҳайратга солди. Сизни ижодкор, ажойиб актриса ва она сифатида билардик...

    — 20 йилдан буён хайрия ишлари билан шуғулланаман. Эшитиш имконияти чекланган болалар билан ишлашга мўлжалланган «Сўзловчи қўллар» нодавлат нотижорат марказига раҳбарлик қилганман. Марказда сурдологларни (эшитиш қобилиятини тиклайдиган шифокор) бир жойга йиғиб, «Жайка» ташкилоти билан алоқани йўлга қўйганмиз. Бир қанча хайрли ишларни ҳам амалга оширганмиз. Ёшлар иттифоқи қошидаги марказ раҳбарлигига номзодлар кўп эди, лекин бу соҳадаги фаолиятимни ҳисобга олиб менга шундай масъулиятли вазифа топширилди. Мен эса бу ишни бажонидил қабул қилдим. Лекин бунга мен иш деб қарамайман. Кимгадир ёрдам бериш, унга таянч бўлишни ҳаётий вазифам деб ҳисоблайман.

    Фото: Muloqot News

    Фото: Muloqot News

    — Ташкилотининг асосий вазифаси нима?

    — Имконияти чекланган ёшлар қатламини, хусусан, кўзи ожиз, эшитиш қобилияти чекланган ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш. Қанчадан-қанча бирон марта кўчага чиқмаган, биров хабар олмайдиган ёшларимиз бор. Асосий вазифамиз уларни ҳаётга қайтариш, ўқишига ва ишлашига, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишларига кўмаклашиш.

    — Неча ёшдан бошлаб болалар сизларга мурожаат қилиши мумкин?

    — Ёшлар иттифоқи 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшларни қамраб олади. Улардан фарқли ва ютуқли томонимиз шундаки, биз болаларни туғилганидан бошлаб, 35 ёшгача ғамхўрлик қиламиз. Нафақат болалар ва ёшлар, балки уларнинг ота оналари билан ҳам ишлаймиз. Чунки, аксарият имконияти чекланган ёшлар уйда ўтиради. Фақатгина ота-оналари билан гаплашади. Биз улар орқали болалар билан алоқани йўлга қўямиз. Лекин шундай ота-оналар борки, «соқовча»ни билмайди. Боласини тилини билмаса қандай тарбия беради, қандай гаплашади, дардлашади? Болаку интернатда ўрганиб кетади, лекин она ўрганмайди. Шундай оилалар борки, боласи неварали бўлса ҳам билмай юраверади. Фикрини тушунтириб беролмайди. Қанақадир ишоралар билангина мулоқот қила олади. Лекин бу ерда ота-оналарни ҳам айбламоқчи эмасман. Чунки ўрганишлари учун шароит йўқ. Марказимизда шундай ўқув курсларини очишни режалаштирганмиз. Бундан ташқари ҳам руҳий, ҳам ҳуқуқий тарафдан ёрдам бериш мақсадида атрофимизга малакали психолог, ҳуқуқшуносларни ҳам тўплаганмиз.

    Фото: Muloqot News

    Фото: Muloqot News

    — Марказ ҳозиргача қанақа лойиҳаларни амалга оширди?

    — Ҳозир асосан, вилоятларга бориб, имконияти чекланган ёшлар билан танишяпмиз. Уларнинг яшаш шароитлари қандай, нимага эҳтиёжи бор ўрганяпмиз. Кераклича амалий ёрдам беряпмиз. Шуни афсус билан айтаманки, юртимизда ногирон ёшлар сони камайтириб кўрсатилади. Лекин чекка-чекка қишлоқларга бориб, уйма-уй юриб аслида бундай болалар сафи тобора ортиб бораётганига гувоҳ бўляпман. Бунга эса қариндошлар ўртасидаги никоҳ, қизларнинг эрта турмуш қуриши асосий сабаб бўляпти. Вилоятларда кўп кузатдим. Бегонага қиз бермайман, жигарим, яқиним деб, фарзандини келажагини барбод қилаётганини билмайди. Ҳомиладор келинларга бу наслимни давомчиси, уни ҳозир асраб авлайлашимиз керак демасдан соғлиғига бееътибор бўлади. Қанча тарғиботлар қилиняпти, оқибатлари кўрсатиляпти лекин баъзи ота-оталар, қайноталар бунга ҳали ҳамон бефарқ қараяпти. Бунинг натижасида бутун умр камчиликларидан уялиб, тенгдошларига қўшилолмай яшайдиган ёшлар туғилаяпти. Соғлом туғилган чақалоқлар ҳам онанинг лоқайдлиги, маъсулиятсизлиги натижасида кар, соқовликни орттириб олаяпти.

    — Ҳозир касалликнинг бир қанча сабабларни келтириб ўтдингиз. Айтингчи, қандай қилиб буларнинг олдини олиш мумкин?

    — Телевидение орқали кўпроқ кўрсатувлар тайёрлаш керак. Унга соҳага доир мутахассислар, кучли психологлар ҳамда имконияти чекланган ёшларнинг ўзини ва оила аъзолари ҳам таклиф этиш керак. Чунки ногиронлик битта фарзандни ёки уни онасининг эмас, балки бутун оиланинг, миллатнинг мусибати. Агар уларни гапиртира олсак, одамларга кўрсата олсак, ишонаман ишимиз янада самарали бўлади. Шундагина «кемамиз олдинга силжийди».

    — Фаолиятингиз давомида соҳада қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

    — Баъзида соатлаб уларнинг эшигини тагида қолиб кетган вақтларим бўлган. Чунки ота-оналари боласини олдига киргизмайди. Гаплашишимни хоҳламайди. Кўпчилик имконияти чекланган ёшлар ота-оналарига дардини айтолмайди. Уларга юк бўлаётганидан уялади. Лекин ўзини қийнаётган гапларини, дардларини бировга айтиши мумкин. Баъзи оналар «Оиладаги гап кўчага чиқмасин», дейдида гаплашишимни хоҳламайди. Бизда эскитдан шунақа қараш бор. «Одамлар гапиради, кейин бизга қиз бермай қўяди», дейдида болани уйдан кўчага чиқармайди. Одамлардан ажратиб қўяди. Лекин ногиронлик наслдан-наслга ўтмайдиган, балки орттирилган касаллик эканини жуда кам ҳоллардагина насл суриши мумкинлигини билишмайди.

    Бошқа давлатларда имконияти чекланган ёшлар тенгдошлари билан бирга ўйнайди, гаплашади. Нимага бизнинг ёшлар улардек бўлолмайди, бемалол ўйнаб кулолмайди. Нима учун одамларнинг гапи деб улар ҳеч кимга қўшилолмай, бутун умрини тўрт девор ичида ўтказиши керак?! Уларни эркин яшашга ҳаққи йўқми? Ахир улар ҳам бола, улар ҳам одам! Бошқалар қатори ўйнаб кулишни, ширин сўзлар эшитишни хоҳлайди. Нимага бизда бундай эмас. Чунки бизнинг халқимиз ногиронликни тўғри қабул қилмайди, бунга тайёр эмас. Мисол учун мурувват уйларига борганимизда кап-катта йигитлар ҳам уларни кўриб ўзини йўқотиб қўяди. Чунки кўзи ўрганмаган. Очиқ айтаман кўпи ҳазар қилади. «Раъно буларни қандай қучоқлаб, ўпасиз», деб саволлар ҳам беришади. Ҳайрон қоламан... бу ҳаракатлари болажонларга қанчалар оғир ботишини билмайди.

    Агар биз улар билан дўстлашиб, алоқани йўлга қўйганимизда эди мустаҳкам иродасини ҳис қилардик. Вилоятларда шундай ёшлар билан мулоқот қилдим. Аҳволи, яшаш шароити оғирлиги кўриниб турса-да, лекин ҳеч бири аҳволидан нолимайди, шикоят қилмайди. Ўтаётган ҳар бир кунига шукр қилиб яшайди. Лекин улар ҳис қилади. Ота-онасига юк бўлаётганидан афсусланади. Бошқалар қатори ўқигиси, ишлагиси келади. Шунинг учун биз уларга туртки беришимиз керак. Уларга дўст бўлиб, чин дилдан самимий мулоқот қилишимиз, уларга пул, ўйинчоқ, моддий манфаат муҳиммас, уларга эътибор, меҳр керак. Чин дилдан дўстлашмоқчи, холис ёрдам бермоқчи бўлган кўнгилли ёшларни марказимизга таклиф қиламиз. Фақатгина бизга чин дилдан ҳеч қандай манфаатсиз ёрдам қўлини чўза оладиган, самимий меҳр бера оладиган ёшлар керак.

    Жиззахлик Ризвон деган бола билан гаплашиб турамиз. Унинг иродасига, матонатига қойил қолганман. Эшитмайди, юролмайди, гапиролмайди, лекин ҳаётга бўлган муҳаббати шу даражада кучли... Ҳозир оёғида пианино чалишни ўрганяпти экан. Қаранг, биз соғлом бўла туриб, йўлимизда тўғри юролмаймиз. Лекин у оёқлари билан пианино чаляпти...

    У насрда ижод ҳам қилиб туради. Монологлар ёзади. Ёзганларини жўнатади. Шунақанги қалами ўткир дуёқараши кенгки, ёзганларини ўқиб ҳайрон қоласиз. Бир куни у менга «опажон мен ўзимга ҳеч нарса сўрамайман, лекин онам менга куявериб, қаттиқ касал бўлиб қолди. Илтимос, уни даволатишга ёрдам беринг», деб SMS юборди. Қаранг, қанчалар онасига меҳрибон. Ўзи оғир аҳволда турса ҳам онаси учун сўраяпти. Бундай инсонлар ватанпарвар, оиласига садоқатли бўлади.

    — Оилада қандай аёл, қандай рафиқасиз? Ўзингизни қандай онаман деб ҳисоблайсиз?

    — Бошқалар қатори мен ҳам ўзимни яхши она сифатида биламан (кулади). Тўғриси, бу савол жавоб бериш мен учун қийин. Чунки болаларимга кўп вақтимни ажратолмайман. Бирга бўлолмайман. Бир куни ўғлимни боғчадан олиб қайтаётсам у кўзларимга қараб, жиддий туриб «Ойижон, сиз узоқда бўлган пайтларингизда сизни қанчалар соғинишимни билганингизда эди», — деб йиғлаб юборди. Ўзимни қўярга жой тополмадим. Она учун бу гапни фарзандидан эшитиш жуда оғир. Авваллари қизимга ҳам вақт ажратолмасдим. У ҳам мендан қаттиқ хафа бўларди. Лекин улғайиб, «Ўша пайтлари тўғри йўл тутган экансиз,» — деб вазиятимни, ҳолатимни тушунди. Ва ҳозир мени қўллаб-қувватлайди. Ишонаман вақти келиб ўғлим ҳам нима учун меҳримни бошқалар билан бўлишаётганимни тушунади.

    07.04.2018, 12:16   Изоҳ (0)   83878
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида «Балиқ ишлаб чиқарувчи» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

    07.04.2018, 11:35

    Самарқандда чартер рейс билан Ўзбекистонга учиб келган япониялик сайёҳлар кутиб олинди

    07.04.2018, 11:02

    Хоразмда Magnum трактори Spark билан тўқнашди. 2 киши ҳалок бўлди 

    07.04.2018, 10:18

    Ўзбекистон ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

    07.04.2018, 09:48

    Қашқадарёдаги Амир Темур дунёга келган қишлоқда 9 апрель куни халқ сайли ўтказилади

    07.04.2018, 08:45

    Тошкентлик аёл Сергели ИИБда калтаклангани даъво қилинган ўғли билан учрашди

    07.04.2018, 08:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Россия ҳарбий харажатларни камайтиришини айтди

    Дунё | 29 июн, 13:15

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 29 июн, 12:55

    Келиб чиқиши қироллик сулоласига бориб тақаладиган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 29 июн, 12:35

    Илия Топурия — UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпиони (видео)

    Спорт | 29 июн, 12:07

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    Лайфстайл | 29 июн, 11:30

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.