УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигаси чорак финал илк ўйинларида иштирок этган футболчилар орасида энг яхши ўйинчини аниқлаш учун сўровнома эълон қилган эди.
Ҳафтанинг энг энг яхши ўйинчиси бўлишга Криштиану Роналду («Реал М»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Хамес Родригес («Бавария»), Пике («Барселона») даъвогарлик қилди.
Сўровномада иштирок этганларнинг ярмидан кўпи «Ливерпуль»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни танлади.Сўровнома натижалари қуйидагича кўриниш олди:- Муҳаммад Салоҳ — 57% овоз
- Криштиану Роналду — 35% овоз
- Хамес Родригес — 5% овоз
- Пике — 4% овоз
Изоҳ (0)