Италиянинг «Милан» клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан келишувни узайтирди.
4 ой аввал клуб каминага янги имконият берган эди. Жамоани бошқаришдан бахтиёрман. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Ортда қолган 4 ой давомида қандай ишлаган бўлсак, шу йўналишда давом этамиз. Мақсадимиз — «Милан»ни Европа футболи чўққисига қайтариш.Мураббий билан 2021 йил ёзигача мўлжалланган янги шартнома имзоланиб, унинг йиллик маоши 2 миллион евро қилиб белгиланди. Бу унинг аввалги маошидан 16 баравар кўп деганидир. 40 ёшли мутахассиснинг олдинги йиллик маоши 120 минг еврога тенг эди.Женнаро Гаттузо, «Милан» бош мураббийи
Гаттузо жамоага келганидан сўнг «Милан» Италия Кубоги финалига чиқди ва А Серия турнир жадвалида Чемпионлар Лигаси ҳудудига яқин жойлашиб олди. Аммо Европа Лигасидаги иштирокини нимчорак финалда тўхтатишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)