Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров Испанияга ташриф буюриб, Ла Лига вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Испания чемпионати мусобақаларини ўтказиш, трансляция масалалари, маркетинг йўналишида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Омон Ғофуров Ла Лига бош директори Хавьер Гомес билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришгани, таъкидаланади хабарда.
Ла Лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилган.
Учрашув сўнгида 2020 йилга қадар мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра, Ла Лига мутахассислари маркетинг, футболга оид турли дастурлар, клублар билан ишлаш, трансляциялар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича ўзбекистонлик мутахассисларга ёрдам берадиган бўлди.
Изоҳ (0)