Хитой АҚШ томонидан маҳсулотларига бож жорий этиш режасига жавобан бунга мутаносиб тарзда жавоб чораларини кўришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.
25 фоизли бож қўллаш мўлжалланган маҳсулотлари рўйхати 4 апрель куни эълон қилинди. Унга АҚШдан импорт қилинадиган 14 тоифага мансуб 106 номдаги товарлар кирди.
Жумладан, улар сирасига соя дуккаклилари, автомобиллар, ҳаво кемалари ва кимё саноати маҳсулотлари киради.
Ушбу рўйхатдаги товарларнинг Хитойга импорти ҳажми 50 миллиард доллар баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)