Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги ресторанлардан бирида нишонланган тўй маросимида содир бўлган оммавий заҳарланишга товуқ гўштидан тайёрланган таиландча таом сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Юлдуз Айгерчиновага таяниб, Meduza хабар берди.
Тўй маросимида дастурхонга тортилган товуқ гўштидан тайёрланган таомда сальмонелла бактерияси бўлган. «Республика юқумли касалликлар шифохонасидаги беморлардан олинган намуна натижаларида ҳам сальмонелла бактерияси борлигини аниқланган», — дейди Қирғизистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Экспертларнинг аниқлашича, тўйда тортилган товуқ гўштли таомнинг «тайёрлаш технологияси ва уни сақлаш шароити бузилган» бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Қирғизистондаги ресторанлардан бирида нишонланган тўй маросимида овқатдан заҳарланганлар сони 232 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)