Айни дамда Европа Чемпионлар Лигаси ¼ финал босқичи доирасида «Энфилд»да «Ливерпуль» «Манчестер Сити»ни қабул қилмоқда.
Ҳозирча ҳисоб 3:0 мезбонлар фойдасига. Аммо Мерсисайд клуби иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида катта йўқотишга учради.
Жамоанинг биринчи голи муаллифи ва 3-голга ҳаммуаллифлик қилган мисрлик Муҳаммад Салоҳ майдонни жароҳат олиб тарк этди. Унинг ўрнига Жоржиньо Вейналдум захирадан майдонга тушди.
Изоҳ (0)