• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси: таваккал ва прогнозлар

    Иқтисод фанлари доктори, профессор Шуҳрат Тошматов шу кунларда кенг муҳокама қилинаётган солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепциясига таҳлилий ва танқидий муносабати акс этган мақоласини «Дарё»га тақдим этди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари бўйича кўзда тутилаётган йирик ўзгаришларга муносабат:

    Юридик шахсларнинг фойда солиғини бекор қилиш (тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно) ва дивидендлар солиғи 25 фоизли ставка бўйича фақатгина дивидендлар кўринишида тўланадиган даромадга солиқ солиш тартибини белгилаш ва қўллаш.

    Мазкур ислоҳотдан корхоналар ихтиёрида қоладиган фойдани ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтиришни рағбатлантириш ва бу орқали макроиқтисодий самарага эришиш кўзда тутилган бўлиши мумкин. Буни албатта узоқни ўйлаб кўрилаётган чора-тадбир сифатида баҳолаш мумкин. Шу билан бирга инвестор нуқтаи назаридан қаралганда дивиденд сифатида ундириладиган солиқнинг ставкаси (25 %) масаласини пасайтириш жиҳатдан ўйлаб кўриш керак, чунки дивиденд солиғи ставкаси асосий ҳамкор давлатларимиз Россияда резидент ва норезидентлигига қараб 13 фоиздан 15 фоизгача, Қозоғистонда 15 фоиз атрофида, шунингдек республикамиз солиқ ислоҳотларида фойда солиғини бекор қилиш (Эстонияда нол ставка деб аталади) ва дивиденд солиғи ўтказиш жиҳатида асос қилиб олинган Эстония тажрибасида ҳам дивиденд солиғи ставкаси 20 фоизни ташкил этади, мамлакатимиз солиқ ислоҳотларида эксперт сифатида консалтинг фирмаси қатнашаётган Грузияда тақсимланган фойдадан солиқ ставкаси 15 фоизга тенг. Концепцияда кўзда тутилган дивиденд солиғи ставкасини пасайтириш масаласини фикримизни қуйидагилар билан асослашга ҳаракат қиламиз:

    Биринчидан, мулкдор-инвестор бизнесга маблағ йўналтиришда энг аввало ундан келадиган фойдани максималлаштиришни кўзда тутади, бу билан кўпроқ ихтиёрида қоладиган, тўғрироғи чўнтагига кирадиган даромадни оширишни назарда тутади. Шунинг учун, фақат шунинг учун бозор иқтисодиётида инвестор рискка боради, таваккал қилади. Агар инвестор, мулкдор ўзига оладиган (қўлига тегадиган) даромадлардан (дивиденд) солиғини оширилиши унинг бизнесга даставвал маблағ тикишда ўйлантириб қўйса, кейинги навбатда дивидендларни кўпайтиришга бўлган интилишида ҳам ўйлантириб қўяди.

    Иккинчидан, ёлланма ишчи даромади билан мулкдор оладиган даромадни (дивидендни) бир хил жиҳатдан қараш қанчалик ўринли (концепцияда жисмоний шахслар даромад солиғини ставкасини ҳам 25 % қилиб белгиланган). Инвестор риск қилиб маблағ тикаётган бир пайтда, ёлланма ишчи функсионал вазифасини бажарганлик учун иш ҳақи олади ва бу рискдан бир мунча ҳоли ҳисобланади.

    Учинчидан, хорижий инвесторларнинг жалб қилинишида ушбу чоранинг ижобий таъсир этиши ҳам мунозарали, чунки хорижий инвестор ички инвестордан ҳам кўра кўпроқ тиккан (йўналтирган) маблағини тезроқ чиқариб олишни хоҳлайди.

    Тўртинчидан, бу босқичларни босиб ўтган давлатлар тажрибасидан маълумки, самарали солиқ ставкаларининг ошиши инвестиция оқимига салбий таъсир этади.

    Бешинчидан, дивиденд солиғи фақат давлат бюджетига тушади ва мақсадли жамғармаларга тақсимланмайди. Демак ёлланма ишчи тўлаётган даромад солиғи мақсадли жамғармаларга тақсимланиши туфайли пенсия ҳисобланаётганда пенсия тайинлаш базасига киритилади, дивиденд солиғи тўловчи мулкдор бундай ижтимоий рағбатдан ҳам маҳрум бўлади.

    Шу билан бирга фикримизча, фойда солиғининг (кўпгина хорижий давлатларда корпорация солиғи деб аталади) сақланиб қолиниши нафақат давлат бюджетини тўлдиришда фискал вазифани, шу билан бирга фойдани шакллантириш ва унинг ҳисобини юритишдаги мулкдорнинг масъулиятини ҳам оширишда катта хизмат қилади.

    QQС ни товар айланмаси 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар орасида кенг тадбиқ этиш билан бирга QQС ставкасини 20 фоиздан 12 фоизгача камайтириш, шунингдек, республикамизда ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалик ва айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўсишига йўл қўймаслик мақсадида сотиш айланмаларини QQС дан озод этиш билан бирга тўлақонли солиқ солиш тизимини яратиш ва солиққа тортиш базасини аниқлаштириш.

    Республикамизда қўшилган қиймат солиғи ставкасини пасайтириш бир неча йилдан буён долзарб бўлиб турган масала ҳисобланиб, ушбу йўналишдаги ислоҳотни фақат қўллаб-қувватлаш мумкин. Ушбу ҳолатда ставкани ўрнатишда аниқ ҳисоб китобларни амалга ошириш талаб этилади, яъни республикамиз бюджетида QQСни улуши энг юқори бўлиб, бюджет даромадларини шакллантиришда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

    Шу муносабат билан биринчидан QQС ставкасининг пасайишини ялпи ички маҳсулотнинг ўзгаришига таъсирини аниқлаш, иккинчидан QQС тўловчилар сонининг кескин ошиши ҳисобига солиқ солинадиган базанинг кенгайишини ҳисоблаб чиқиш, шунингдек QQС тушумини натижавий омил сифатида белгилаб унга таъсир этувчи бошқа омилларнинг таъсирини корреляцион-регрессион таҳлил қилиш орқали тушумларда юз берадиган ўзгаришларни прогнозлаш мумкин. Бу бўйича 2008 йилда республикамизда олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича (таҳлилда натижавий омил сифатида қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумларнинг таққослама нархлардаги суммаси, таъсир этувчи омиллар сифатида эса QQС базаси, QQС тўловчилар сони, QQСнинг ўртача ставкаси ва экспорт-импорт операциялар бўйича савдо суммаси олинган) QQС ставкасининг бир фоизга пасайиши солиқ солинадиган базани 14 фоиздан ортиқ ошишига олиб келади. Тўғри ушбу таҳлилни охирги маълумотлар бўйича янгилаш зарур, лекин шунга қарамай QQС ставкасининг пасайиши ҳамда мазкур солиқни тўловчилар сонининг ошиши солиқ солинадиган базанинг кенгайишига хизмат қилишга шубҳа йўқ.

    Жисмоний шахслар даромад солиғи, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва фуқаролар суғурта бадалларини 25 фоизли бир текис шкаладаги ставка бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғи сифатида бирхиллаштириш.

    Ушбу ислоҳотни солиққа тортиш тизимини ихчамлаштириш ҳамда жисмоний шахсларнинг даромад солиғини соддалштириш бўйича қўйилган катта қадам деб баҳолаш мумкин. Шу билан бирга қуйидаги ҳолатларни ҳам эътибордан қолдирмаслик зарур:

    Биринчидан, солиқ ва мажбурий тўлов тушунчалари бир-биридан фарқ қилиб, буларни айнан бир хил мажбурий тўлов деб қараш керак эмас. Тўғри келиб тушган солиқни тақсимлаш орқали (худди ҳозир ягона солиқ тўлови тақсимлангани каби) бир қисмини бюджетга, бир қисмини Пенсия жамғармасига йўналтириш мумкин. Шу билан бирга илғор хориж тажрибасида жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқ ва суғурта бадалини юридик шахс (иш берувчи) томонидан тўланадиган мажбурий тўлов билан бириктирилиб, ягона ҳолда солиқ тўланиши жорий этилган давлатларни учратиш қийин.

    Иккинчидан, ягона текис ставканинг жорий этилиши нисбатан пастроқ иш ҳақи оладиган жисмоний шахсларда солиқ юкининг ошишини келтириб чиқариши мумкин, шу сабабли солиқ солинмайдиган энг кам даромадлар миқдорини жорий этиш талаб этилади. Фақат бу билан муаммони ечиб бўлмайди, чунки нисбатан пастроқ иш ҳақи оладиган жисмоний шахслар томонидан Пенсия жамғармасига пул маблағларнинг ўтказилмаслиги уларнинг пенсия миқдорини аниқлашда ва молиялаштиришда жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

    Учинчидан, юридик шахснинг (иш берувчи) ёлланма ишчи олдидаги ижтимоий масъулиятини ошириш мақсадида ёлланма ишчидан суғурта бадали билан бирга юридик шахсдан пенсия жамғармасига мажбурий тўлов ундирилади. Ривожланган давлатларда юридик шахс ва жисмоний шахсларнинг пенсия жамғармасига йўналтирадиган маблағлари нисбати тахминан 50/50 фоизни ташкил этади.

    Умумий хулоса сифатида келтириш мумкинки, фикримизча, жисмоний шахсларга даромад солиғи бўйича бир текис ставкани камайтириш ҳамда солиқ солинмайдиган энг кам даромадларни ва суғурта бадалини жорий этиш орқали юридик шахларга ёлланма ишчилар иш ҳақига нисбатан пенсия жамғармасига тўловларни пасайтирилган ставкаларда тадбиқ этиш мақсадга мувофиқ.

    05.04.2018, 15:51   Изоҳ (0)   17092
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Собиқ ТAПОиЧнинг бир қисми бизнес-авиация аэропортини ташкил қилиш учун берилди

    05.04.2018, 15:39

    Самарқандда қидирувда бўлган икки нафар фуқаро кечирилди, улар ўз ихтиёри билан келгани учун ҳибсга олинмади

    05.04.2018, 15:29

    Бобомурод Абдуллаев иши бўйича биринчи гувоҳ бир-бирига зид кўрсатмалар берди

    05.04.2018, 15:22

    Тошкентда америкалик тадбиркор ўз машинасида уриб кетган 33 ёшли аёл вафот этди

    05.04.2018, 15:18

    Бахтиёр Саидов Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси этиб тайинланди

    05.04.2018, 14:42

    ДХХ Қўқонда қиймати 36 минг долларлик психотроп моддаларни мусодара қилди

    05.04.2018, 13:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Ливерпуль” 1-турда “Борнмут” дарвозасига тўртта гол урди (видео)

    Спорт | 16 август, 09:37

    Жазо муддатидаги шахс катта миқдорда сохта долларларни сотаётган вақтида қўлга тушди

    Сирдарё | 16 август, 09:17

    Enzo, Niki, Dinо ва бошқалар: инсонлар шарафига номланган автомобиль моделлари

    Шоу-бизнес | 16 август, 09:10

    Магнит бўронларининг Ерга таъсири кучайиб бормоқда - тадқиқот 

    Дунё | 16 август, 08:55

    Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофоти учун оммавий тарғиботни кучайтирди - NBC 

    Дунё | 16 август, 08:42

     “Маҳаллий давлат органларининг 92 та функцияси керакcиз деган хулосага келдик” — адлия вазири

    Ўзбекистон | 16 август, 08:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.