Андижонлик Раҳматилло Қосимов Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудидан жанубигача бўлган масофани пиёда босиб ўтди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалига асосланиб, UZ24 хабар берди.
66 ёшли фуқаро 13 март куни Нукус шаҳридан сафарга отланган эди. Телеканал хабарига кўра, Раҳматилло Қосимов куни кеча Бухоро шаҳрига кириб келган.
У келгусида Буюк ипак йўлида жойлашган шаҳарларни айланиб чиқишни ният қилган.
Эслатиб ўтамиз, Раҳматилло Қосимов ўтган йили Андижон вилоятидан Самарқандгача пиёда саёҳат қилган эди.