Корпоратив банк карталаридан давлат божлари ва йиғимларини тўлаш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартиришлар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди (Рўйхат рақами 1470-2, 2018 йил 3 апрель).
Ўзгартиришларга кўра, энди юридик шахслар миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нафақат ўзларининг фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган харажатларни, балки давлат божлари ва йиғимларни тўлашни ҳам амалга оширишлари мумкин.