Ўзбекистон Президенти «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб ёзади «Газета.uz». Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 15 мартда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган.
Конвенция 2017 йил 9 июнь куни Остонада ШҲТ саммитида ташкилотга аъзо давлатлар томонидан имзоланган.
Ҳужжат билдириш ва шарт билан ратификация қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Конвенцияни бажариш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилан
«Конвенция қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида жиноий жазо сифатида юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилишни қўллаш мумкинлигига тааллуқли қисми миллий қонунчиликка мос келмаганлиги учун қўлланилмайди», — дейилади қонунда.
Изоҳ (0)