Цукерберг Facebook’даги хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш муддатини маълум қилди
Facebook’да маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун бир неча йил керак бўлади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Биз буни енгиб ўтишимизни истардим, бироқ бу бир неча йилни олади. Бу муаммоларнинг барчасини уч ёки олти ойдан сўнг ҳал этишимизни маълум қилишни истардим, бироқ бу масалалардан баъзиларини ҳал қилиш узоқроқ вақт олади», — деди у.
Цукерберг ҳозирги пайтда маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш устида компанияда 14 мингга яқин киши ишлаётганлигини таъкидлади.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар