Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари Қундуз вилоятининг шимоли-шарқидаги Дашти Арчи уездининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида олиб борган авиаҳужумлари чоғида «Толибон» ҳаракатининг олти нафар муҳим иштирокчилари, шунингдек, толибларнинг «қитъаи сурҳ» элита бўлинмасининг 17 жангариси йўқ қилинди, деб ёзади «Интерфакс».
Таъкидланишича, ўлдирилган жангарилар орасида Кветта Шураси аъзоси Мавлови Барёний, толибларнинг Қундуздаги ҳарбий комиссияси раҳбари Қори Ҳамидулла, ушбу комиссия аъзоси Мавлови Шаҳидулла, «қитъаи сурҳ» инструктори Мавлови Мумтоз, дала қўмондонларидан бири Қори Имoд, толибларнинг Бағлон вилоятидаги қўмондони Абдулмалик ҳамда «қитъаи сурҳ» бўлинмасининг 17 жангариси бўлган.
Изоҳ (0)