«Боко Ҳарам» жангариларининг Нигерия шимоли-шарқига уюштирган ҳужуми оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, яна 84 киши турли тан жароҳатларини олган.
Маълумотларига кўра, нохуш ҳодиса Майдангури шаҳри яқинида содир бўлган. Ҳалок бўлганлар — шаҳар атрофидаги Бали Шува ва Бали Кура қишлоғининг аҳолиси. Улар тўқнашув жойидан беркинишга уринган вақтида ўлдирилган.
Изоҳ (0)