Эронда яқин бир неча ҳафта ичида Telegram мессенжерининг маҳаллий муқобили ишга туширилади. Бу ҳақда Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раиси Алоиддин Буружардий баёнот берди, деб хабар қилди «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига қараганда, бу қарор энг олий даражада қабул қилинган.
Янги мессенжер Telegram’нинг ўрнини тўлиқ босилиши кутилмоқда.
Шу йилнинг январь ойида мамлакатда Telegram’га ўрнатилган техник чекловлар бекор қилинган эди.
Изоҳ (0)