SpaceX ва Tesla компаниялари эгаси Илон Маск #deletefacebook ҳаракатига қўшилди ва ўз компаниялари саҳифаларини мазкур ижтимоий тармоқдан ўчириб юборди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Мард бўлсангиз, SpaceX’ни Facebook’дан ўчириб юборинг», — деб ёзганди Twitter фойдаланувчилардан бири. Бунга жавобан Маск бундай саҳифалар борлигини билмагани, бор бўлса уларни ўчириб юборишини айтганди.
Айни вақтда ижтимоий тармоқдаги иккала саҳифа ҳам ўчириб юборилган. Таъкидлаши керакки, мазкур саҳифаларга 5 миллиондан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган эди.
Аввалроқ Трампга ишлаган компания Facebook’нинг 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумотларини ўғирлаганлиги хабар қилинган ва компания раҳбари Марк Цукерберг Facebook’нинг айбини тан олган эди.
Изоҳ (0)