• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бобомурод Абдуллаев: Мен туя эмаслигимни исботлашга мажбур бўляпман

    28—29 март кунлари Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдулла ва блогер Ҳаётхон Насриддиновга, шунингдек, тадбиркорлар Шавкат Оллаёров ва Равшан Салаевларга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Улар ҳокимиятни қўлга киритиш ва Ўзбекистон конституциявий тузумини ағдаришга уринишда айбланмоқда. Суд иши бўйича «Газета.uz» нашри томонидан тайёрланган навбатдаги мақолани «Дарё» мухбири Фозилбек Юсупов таржима қилди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Журналист Бобомурод Абдуллаев бунга қадар 15 ва 26 март кунлари ҳам кўрсатма берганди. Пайшанба куни кўрсатма бериш муддати якунланди. Шунингдек, Шавкат Оллаёров ва Равшан Салаевлар ҳам сўзга чиқди, бироқ улар ўз кўрсатмаларини ОАВда чоп этилишига қарши эканликларини билдирган.

    «Мажбурлаш остидаги кўрсатма»

    Навбатдаги суд мажлисида Бобомурод Абдуллаевнинг маълум қилишича, у 2004 йилдан 2011 йилга қадар мақола ёзмаган, бироқ, шунга қарамай, турли нашрларда, жумладан, «Centrasia.ru» сайтида «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида мақолалар чиқишни давом этган. Шундай бўлса-да, у махсус хизматлар эътиборини ўзига жалб қилмаслик ва анонимлигини сақлаб қолиш мақсадида ҳатто «Усмон Ҳақназаров» номидан бунга жавобан раддиялар ёзмаган.

    Судланувчи курсдошидан «Андижон воқеалари», «Ўзбекистонни яксон қилаётган Каримов режаси» ва «Ўзбекистондаги сионизм» мақолаларини ўзбек тилига таржима қилишни сўраганини ва бунинг учун унга Муҳаммад Солиҳдан олган пулларидан 100 долларини берганини инкор этди.

    Унинг сўзларига кўра, 16 ёки 18 октябрь куни ДХХ тергов бошқармаси ходимларидан бири бўлган Темур Ёқубов уни олтинчи тушунтириш хатини ёзишга мажбур қилган ва унга нима ёзиш кераклигини айтиб турган. Натижада Абдуллаев юқоридаги нарсаларни «юмшоқ хона», уйқусиз кечалар ва компьютер кабелидан калтак егач ёзиб берган.

    «Нодир Тўрақулов дубинка билан кириб келди (МХХ тергов бўлимининг собиқ ходими) ва ҳалигача нега ‘синмаганимлигим’ни сўради. У ‘Оллаёровнинг елкасида шунақа дубинкадан бирини синдирдим, энди буниси сени бошингда синади’, деди. У мени урмади, бироқ таҳдид қилди», — деди судланувчи.

    Айбланувчининг курсдоши «Озод Овоз» сайти учун фуқароларнинг сўз эркинлиги борасидаги ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарларни ўзбекчадан русчага ўгирган, бироқ юқорида номи келтирилган мақолаларни эмас.

    Айбланувчининг курсдошидан ҳам кўрсатма олинган. «Ундан қандай қилиб олишганини билмайман. Менимча, у қўрқиб кетган бўлса керак. 25 сентябрдаги тушунтириш хатини кўрдим, унда ‘12 йил давомида виждоним қийналди ва чидай олмай барчасини бўйнимга олгани келдим’, дейилган эди. Нега унинг виждони қийналганини биламан, унга менинг тушунтириш хатимни кўрсатишган», — деди Абдуллаев.

    Шунингдек, судланувчи ўзидан кўрсатма олган Темур Ёқубовдан 26 сентябрь куни Абдуллаев МХХ тергов изоляторида бўлганини ва ушбу кўрсатмаларни ўзи берганини исботлашини сўради. «Ташриф буюрувчилар қайд дафтарини, видеоёзувларни кўрсатсин», — деди у.

    «Жиноят-процессуал кодексининг бузилиши»

    Судланувчи ўзига нисбатан Жиноят-процессуал кодексининг бир қатор моддалари бузилганини санаб ўтди — одам ўғирлаш, расмий чақирувнинг йўқлиги, «эски сана» билан ҳужжатларни расмийлаштириш, қийноқлар.

    «Мен ўзининг туя эмаслигини исботлашга уринаётган одам ҳолатидаман. Мени туя эканлигимда айблашмоқда. Одамнинг аслида нима бўлганини айтаётган сўзларига қулоқ тутмай, уни қоғозлар асосида суд қилишмоқда, қоғозлар асосида жазо муддати белгилашмоқда. Улар мени 27 сентябрь куни ўғирлаб кетишди, санкцияни эса бешинчи куни олишди, қонун бўйича эса учинчи куни берилиши керак. Мен ўзимнинг туя эмаслигимни исботлайман. Тўғри, қоғозларда мен туяман, чунки мени уришди», — дея маълум қилади Абдуллаев.

    Журналист етказилган тан жароҳатлари учун суд-тиббиёт экспертлари тайинланганига миннатдорлик билдирди, бироқ эскпертлар уни диққат билан текширишмаганини таъкидлади. «Мен журналист сифатида экспертиза қандай ўтказилишини биламан. Улар жароҳат етказилган жойдан таҳлил учун қатлам олиши ва микробиологик таҳлилни ўтказиши керак эди. У ердаги ҳужайралар соатлар бўйича кўрсатиб беради, бироқ улар фақатгина расмга олди. Мен ўшандаёқ барчасини тушунган ва бу экспертизадан яхши нарса кутмаган эдим», — деди у.

    Абдуллаевнинг айтишича, собиқ терговчи Нодир Тўрақулов унинг онаси ва аёлидан Галима Бухарбаева (журналист) ва Мўътабар Тожибоева (журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси, ҳар иккиси чет элда яшайди)га Муҳаммад Солиҳ уни мақола ёзишга мажбурлагани ҳақида интервью беришга ундаб келган.

    11 январь куни бошқа бир терговчи — Александр Веселов интервью борасидаги талаб бажарилмагани учун унга «камида 20 йилга қаматиб юборишини» айтиб, таҳдид қилган.

    Абдуллаевни яна бир тушунтириш хатида Солиҳнинг рафиқасини «Ҳақиқий тиббиёт» номли китобини қашқадарёлик журналист Муҳаббат Элибоевага топширишни, у эса ушбу китобни Ўзбекистон Президентига бериши лозим бўлганлиги борасида ёзишга мажбур қилишган.

    Шунингдек, судланувчининг сўзларига кўра, у ўзининг компьютери ва магнит ташувчилари (у ердан Ўзбекистон ҳукуматини куч билан қўлга кириш борасидаги «Ўрим» лойиҳаси қайта тикланган) каби шахсий буюмларининг экспертизасида қатнашмаган. Шу билан бирга айрим ҳужжатларнинг Абдуллаев томонидан имзоланиши вақтида давлат адвокати Шаҳзод Шарипов иштирок этмаган ёки айрим тушунтириш хатларини «эски сана» билан ёзишни сўраган.

    Абдуллаев босим остида адвокат Муножот Парпиеванинг, ундан кейин Сергей Майоровнинг хизматларидан воз кечишга мажбур бўлган.

    Тергов тугагач, унга яна ҳимоя учун Сергей Майоров ва Муножот Парпиевани жалб этишга рухсат беришган. «Хоҳласангиз, БМТни ёлланг», — дейишган унга.

    «Менинг айбим — туҳмат ва ҳақорат»

    Абдуллаев Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан (Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) ўзига нисбатан қўйилаётган айбловни тан олмади. Абдуллаевнинг ҳисоблашича, уни туҳмат ва ҳақоратда айблашлари керак.

    Шунингдек, Абдуллаев мазкур иш бўйича судланаётган бошқаларнинг айби йўқлигини ва бу борада виждони қийналаётганини маълум қилди.

    Судланувчи Ҳаётхон Насриддинов билан тил бириктирмаганини ва у билан «зўрға бир ярим соат» мулоқот қилганини таъкидлади. Ундан Насриддиновни блокланган сайтларни айланиб ўтишга, бир неча кун олдин танишган Солиҳнинг тарафдори Кенжа Мусаевни эса «таъқиблардан қочиб», мобил телефондан хавфсиз фойдаланишга ўргатиш сўралган.

    Шундан кейин Абдуллаев Насриддиновни октябрь ўртасида кўрган бўлса, Мусаевга эса пул берган. «Кенжа Мусаевнинг МХХ тергов изоляторида берган кўрсатмасида келтирилишича, мен уни конституциявий тузумни ағдаришга ундаган эканман. Айтганча, у орамизда йўқ. Аввалига унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, бироқ кейин қўйиб юборилди. Негалигини биламан — у бу ерга гувоҳ сифатида келади ва менга қарши кўрсатма беради», — деди судланувчи.

    Бобомурод Абдуллаев «Ўрим» лойиҳаси ҳақида гапирар экан, экспертиза натижаларига кўра унинг муаллифи ким эканлиги аниқланмаган.

    Судланувчининг таъкидлашича, МХХ терговчилари ундан зўрлик билан Галима Бухарбаева ( «Ц-1» сайти), Маркус Бенсман, Сирожиддин Толипов, Шуҳрат Бобожонов («Озодлик»), Паҳлавон Турғунов (BBC), Нигора Ҳидоятова («Озод деҳқонлар» партияси), Надежда Атаева («Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» ассоциацияси) ва Ғофур Раҳимовга (Халқаро бокс ассоциацияси президенти вазифасини бажарувчи) қарши кўрсатма беришга мажбурлаган, худдики Муҳаммад Солиҳ юқорида исми келтирилган шахслардан маълумот олиб турган.

    Абдуллаевнинг терговчиларни сўзларига таяниб айтишича, юқорида исми келтирилганларга нисбатан жиноят иши очилган бўлиб, улар Ўзбекистонга қайтиши билан «чегарадаёқ қўлга олинади». «Ишонмасликларингизни сўрайман. Сизга нисбатан менинг ёлғон кўрсатмаларим асосида янги жиноят иши очилган. Мени ўзим танимаган одамларнинг исмини айтишим учун 5 ноябрга қадар, 38 кун калтаклашди», — деди судланувчи.

    Солиҳ билан танишув

    2003 йилда Абдуллаевни Ослодаги анжуманга таклиф этишган. У ерда Абдуллаев Солиҳ билан танишиб қолиб, ундан интервью олган. У Солиҳ билан 2008 ёки 2009 йилдан бошлаб мулоқот қила бошланган. Солиҳ рафиқасининг «Ҳақиқий тиббиёт» номли 700 варақли китобини таржима қилиш учун таржимон қидирган. Абдуллаев уни 5000 доллар эвазига таржима қилишга келишиб олган ва ишни бир йил ичида бажарган.

    2011 йилда Солиҳ китоб таржимони билан танишиш учун Абдуллаевни ўзининг Туркиядаги уйига таклиф қилган. Абдуллаев у ерда 10—15 кун бўлган. Шундан кейин улар ўртасида «Ўзбекистон халқ ҳаракати» сайтига «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида мақолалар жойлаштириш бўйича ҳамкорлик бошланган.

    Абдуллаев ўзига тақдим этилган айрим маълумотлар асосида мақолалар ёзишни истамаганидан сўнг улар ўртасидаги муносабат дарз кетган. Шунда мақолаларни бошқа муаллифлар ёзган, бироқ материаллар «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида чоп этилаверган. Масалан, «Саримой фожиаси ҳақида ҳақиқат», «‘Тинчликсеварлар’га Сурия дарслари ва жавоблари», «Ислом Каримов умрбод ҳукумат тепасида қолишга қарор қилди», «Ислом Каримовнинг ‘табиий’ ўлимини қандай қилиб ташкиллаштиришди», «Имзоловчилар ҳақида» мақолалари шулар жумласидан.

    «Мен тахаллусимни деярли қизғонмасдим», — дейди айбланувчи. Абдуллаевнинг айтишича, Жиноят ишида кўрсатилган 142 та мақоладан узоғи билан 100 тасини «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида ўзи ёзган.

    Абдуллаев Солиҳдан пул олганини, бироқ бу пуллар автомобилини таъмирлаш учун қарзга олинганини тан олди.

    Абдуллаевнинг маълум қилишича, терговчи Веселов агарда судда қийноқлар ҳақида гапирадиган бўлса, максимал жазо муддатини — камида 10 йил олиши ҳақида огоҳлантирган. Камроқ муддатга қамалиши учун Абдуллаев ўзининг қийноққа солинмаганини, айбларини тан олганини ва бунга уни Солиҳ мажбурлаганини айтиши керак бўлган.

    Абдуллакв айбсизлик презумпцияси принципларига риоя этилмаганини танқид қилди. «МХХ бизнинг маҳалламизга хат юборди (тўрт нафар судланувчининг маҳалласига): йиғилиш ўтказиб, хатти-ҳаракатларни муҳокама қилишди. Қўшкўпир тумани ҳокимиятида ҳам ўтказишди. Бизнинг айбимиз ҳали исботланмади, суд ҳали бўлгани йўқ-ку, уларнинг нима ҳаққи бор бизни маҳаллада муҳокама қилишга? Бу маҳалла фуқаролар йиғиними ёки маҳалла давлат хавфсизлиги йиғини? Менга бу Жиноят-процессуал кодексида мавжудлигини айтишди», — дея қўшимча қилади у.

    Абдуллаевнинг таъкидлашича, МХХ тергов изоляторида унга нисбатан «ДИП резолюцияси» (русча «доставить, избить, посадить» — «элтмоқ, калтакламоқ, қамамоқ»нинг қисқартмаси) қўлланилган. Бундан ташқари у терговчилардан бошқа терминларни ҳам ўрганган: «ДИИИП» (русча «доставить, жестоко избить, посадить» — «Элтмоқ, қаттиқ калтакламоқ, қамамоқ»нинг қисқартмаси) ва ДИИИПЛ (Л ҳарфи русча «ликвидировать» — «йўқ қилмоқда»нинг қисқармаси).

    Савол ва жавоблар

    Адвокат Сергей Майоров: Сиз ва бошқалар «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида мақола ёзиш орқали нимани мақсад қилгансиз?

    Бобомурод Абдуллаев: Жиноят ишида мен ёзмаган айрим мақолалар номи келтирилган. Мен ўз мақолаларимни миллатимизни ва халқаро ҳамжамиятни юқорида ўзбек халқига қарши бўлаётган жиноятлардан огоҳ этиш учун ёзганман. Мен ахборотни вақтинчалик фойдаланиш учун ишониб топширилган бойлик дея ҳисоблайман. Мен уни қайта ишлаб, халққа тақдим этаман. Менинг мақсадим — жамоатчиликни огоҳлантириш.

    СМ: Нега сиз ўз мақолаларингизни расмий ОАВда эмас, балки интернет нашларида чоп этгансиз?

    БА: Расмий нашриётлар чоп этмасди. Мен фақат эркин бўлган нашрларда чиқарардим. Чоп этишга имконият беришган жойдагина чоп этардим.

    СМ: Ўз мақолаларингизда Ўзбекистоннинг ижобий тарафлари келтирилган фактларни санаб беринг. Шу каби мақолаларингиздан мисол келтиринг.

    БА: Мен 15 йил давомида биринчи навбатда Конституциямизни такомиллаштиришни таклиф қилганман. Конституция қанчалик нозик бўлса, уни бузиб ўтиш шунчалик осон. У жуда ўзгарувчан, аниқ эмас. Барчасини батафсил ёзиш керак, президент инаугурацияси қачон ўтказилишидан тортиб, сайловларнинг қандай бўлишигача. Мана, Ўзбекистонда айбсизлик презумпсияси амал қилади деб ёзилган. Ажойиб, гўзал, бироқ суд бошланмасидан туриб, бизни маҳалаларимизда муҳокама этишаётган бўлса, қани амал қилингани шуми? Мен бу каби вазиятларнинг олдини олиш учун Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексимизни Ғарб намуналари асосида ўзгартиришни таклиф қилганман. Иқтисодиётнинг либераллаштирилишини сўраганман. Ҳамма жойда қақшатишди, бизнес ҳеч қаерга силжимади, ёпиқ сиёсат бўлгани учун иқтисодиётни сиёсат белгилаб берди. Кўп партиялик сонда эмас, мафкурафий маънода бўлиши керак. Шавкат Мирзиёев ҳозирда амалга ошираётган ишларни мен 8—15 йил олдин ёзганман. У ўзини мухолифат деб атовчи одамлар қилишни истаган ишларни бажармоқда.

    СМ саволни қайтаради.

    БА: Ҳа. 2017 йилда мен ижобий ўзгаришлар ҳақида ёзганман… Президент Ёшлар иттифоқи раисидан у аёлларни ўз рўмолини ечишга мажбурлаганлиги учун таъна қилганини ёзганман. Шундан кейин МХХга президент томонидан бошланган либерал ислоҳотлар ёқмаётганлиги, улар барчаси Каримов давридагидек қолишини истаётганликлари ҳақида бир қатор мақолалар ёзганман. Мен бундайин масъулиятли онда шу каби катта ишларни бажаришга бир ўзи жазм этган Президентни халқ ислоҳотларга қарши катта кучлардан ҳимоя қилиши керак эканлигини, бу каби имконият бошқа бўлмаслиги ҳақида ёзганман.

    СМ: Ҳукумат тепасида Ислом Каримов бўлган вақтда вазиятни ўзгартиришнинг иложи йўқ, дея таъкидланган мақолаларнинг муаллифи сизмисиз?

    БА: Конституцион тузумни ағдариш ҳақида сўз борадиган 5—6 та мақоланинг муаллифи мен эмасман. Уларга алоқам йўқ. Мен демократик ўзгаришларни бошлашга Каримовнинг эркин иродаси йўқлиги борасида ўз фикримни билдирдим. Ўзгаришларни бошлашда унга қаршилик кўрсатган нарсаларни, ҳозирда Мирзиёев амалга оширмоқда.

    СМ: Дастлабки тергов вақтида терговчилар интернетга жойлаштирилган 142 та мақоланинг ҳар бири борасида сизга савол бердими? Маъно жиҳатидан таҳлил қилиндими?

    БА: Улар маъно жиҳатидан савол бермади, ҳатто сарлавҳаларини ҳам билмасди. Улар фақатгина мен ушбу мақолаларнинг ростдан ҳам муаллифи эканлигимни ва маълумотларни кимдан олиб турганлигимни сўради.

    СМ: Муҳаммад Солиҳ билан муносабатларингизни яна бир бор тушунтириб бера оласизми? Мени сизнинг қарашларингиз қанчалик мос келиши ёки фарқ қилиши қизиқтиради?

    БА: Мен уни шоир сифатида, ўзининг уч нафар ака-укаси қамалганига қарамай, таслим бўлмасдан курашишни давом эттирган мухолифатчи сифатида ҳурмат қиламан.

    СМ: Конституциявий тузумни ағдариш бўйича жанговар бўлинмаларни ташкил этиш борасида кимдир сизга кўрсатма берганми?

    БА: Ҳеч ким менга бунақанги кўрсатма бермаган.

    СМ: Нега сизни 2017 йилнинг сентябрида қўлга олишди, аввалроқ эмас?

    БА: Мен Ислом Каримов, Гулнора Каримовага қарши ёзганимда уларга ёқаётган эди. Улар бунга қаршимасди. 2017 йилда уларга қарши ёзишни бошлаганимда, улар ушбу қиммат аппаратни қидиришга тушди…

    СМ: «Ўрим» лойиҳасига қандай алоқангиз бор?

    БА: Ҳеч қандай алоқам йўқ. Мени уни биринчи бор 19 март куни кўрганман. Ҳатто экспертиза ҳам уни ким ёзганини аниқлай олмади — Абуллаевми ёки Солиҳ. Мен буни қийноқлар остида тан олдим.

    СМ: Сизга тегишли магнит ташувчилардан «Усмон Ҳақназаров»га тегишли мақолалар ва «Ўрим» режаси ҳақидаги маълумотлар топилганига тушунтириш бера оласизми?

    БА: Улар буни мен экспертизада бўлмаганим учун топган. Мен файлларни қайта тиклаш жараёнида иштирок этмаганман. Уни ҳибсга олинганимдан сўнг ташлаб қўйишган.

    СМ: Сиз ўзингизни журналист деб ҳисоблайсизми? Агарда «ҳа» бўлса, нега сизда тегишли аккредитация бўлмаган?

    БА: Ҳа, ҳисоблайман. Мени ишга қабул қилишдан қўрқишарди. «Сиз ‘Озодлик’да, IWPR’да ишлагансиз…». Мен ўзига ҳеч нарса «боғлиқ бўлмаган» мустақил журналист сифатида ишладим.

    Прокурор Баҳром Қобиловнинг саволларига жавоб берган Бобомурод Абдуллаев бошқа одамлар «Усмон Ҳақназаров» тахаллусидан фойдаланиши мумкин бўлганини, бироқ унинг ўзи бунга қаршилик кўрсатганини маълум қилди.

    Бундан ташқари, Абдуллаев ва Солиҳ чоп этилган мақолалар учун жавобгарлик шартларини муҳокама қилмаган. Агарда Абдуллаевни қўлга олишса, у буларни бошқа одам ёзганлигини таъкидлаши керак бўлган.

    Бобомурод Абдуллаев «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси қаердан пайдо бўлганлига изоҳ берди. Унинг айтишича «Усмон» исмини у шоира Гулчеҳра Нуруллаеванинг марҳум турмуш ўртоғининг исми шарафидан олган. У шоиранинг эрини олийжаноб ва яхши инсон сифатида билган ва зеҳн ҳамда хулқ-атвор жиҳатидан унга ўхшашга интилган. Тахаллуснинг иккинчи қисмида «Ҳақ» — Аллоҳ, «назар» — қарамоқ, нигоҳ ташламоқ сўзларидан олинган. «Аллоҳ ушбу мақолалар орқали ўзбек халқининг муаммо ва кулфатларига эътибор қаратиши учун», — дейди айбланувчи.

    Судья айбланувчидан «Муҳаммад Солиҳ ушбу тахаллус остида бошқа мақолаларни чоп этиб келишувни буздими?», деб сўради. Абдуллаев ижобий жавоб берди.

    Мавзуга доир: Бобомурод Абдуллаев: Мен пул учун эмас, эътиқодимдан келиб чиқиб ёзар эдим

    30.03.2018, 19:05   Изоҳ (0)   87212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш мумкин бўлади

    30.03.2018, 18:52

    Фарғонада 2 ёшли бола кўчасидан ўтган ариқда чўкиб кетди

    30.03.2018, 18:38

    Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг ҳарбий қисм командирларига янги Nexia автомобиллари тақдим этилди (фото)

    30.03.2018, 18:26

    «Бундан бошқа йўл йўқ!». Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича асосий мақсад ва вазифаларни санади (видео)

    30.03.2018, 18:00

    Ника Гилаури: Амалдаги Солиқ кодекси Ўзбекистон иқтисодиёти ва хусусий секторнинг ривожланишига катта тўсқинлик қилмоқда

    30.03.2018, 17:33

    Президент Жиззахда қурилиш материаллари корхоналарини кўпайтириш бўйича топшириқ берди

    30.03.2018, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошди

    Ўзбекистон | 23 май, 19:05

    Исроил элчихонаси ходимларини ўлдиришда гумон қилинаётган шахс ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 23 май, 18:55

    “Иш ва шахсий ҳаёт чегасини белгилаб олинг”. Япон психотерапевтидан ҳаётингизни яхшилашга ёрдам берадиган тавсиялар

    Лайфстайл | 23 май, 18:46

    Фарғонада Nexia ҳайдовчиси босиб кетган велосипеддаги 12 ёшли бола вафот этди (видео)

    Ўзбекистон | 23 май, 18:35

    Суд Трампнинг Таълим вазирлигини тугатиш тўғрисидаги фармонини тўхтатиб қўйди

    Дунё | 23 май, 18:25

    Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетиши оқибатида бир киши вафот этди

    Ўзбекистон | 23 май, 18:12

    Лавров Германиянинг янги канцлерини сурбет деб атади

    Дунё | 23 май, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.