Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳри Мустақиллик кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳудудда 10 та 7 қаватли уй барпо этилмоқда. Жорий йил Мустақиллик байрами кунлари уларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида 420 та оила янги уйли бўлади.

«Биргина бу эмас. Ҳали олдинда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари талайгина. Шароф Рашидов тумани Учтепа шаҳарчасида кўп қаватли, ‘Тоқчилик’ қишлоқ фуқаролар йиғинида арзон уй-жойлар қуриш, Ислом Каримов кўчаси бўйича замонавий инфратузилма объектлари барпо этиш, Тошкент ва Алишер Навоий кўчалари кесишган ҳудуд қиёфасини ўзгартириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа лойиҳалар режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Давлат раҳбари бу ишларга зарур қурилиш материалларини вилоятнинг ўзида ишлаб чиқариш, бу борадаги тажриба ва технологияга эга заводларни жалб этиб, шундай корхоналар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
U-20 ЖЧ—2023. Исроил бу сафар Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Италияда ҳам ғалаба
Спорт
Лига 1. “ПСЖ” 5 та гол урилган ўйинда рақибига имкониятни бой бериб қўйди 
Спорт
“Лейпциг” “Айнтрахт” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, Германия Кубоги ғолибига айланди