Покистон жанубидаги Рохри шаҳри жойлашган омборнинг томи қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда DawnNewsTV’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳалок бўлганлар орасида олти нафар аёл ва икки нафар болакай ҳам бор. Шунингдек, яна 10 киши жароҳат олган.
Таъкидланишича, қишлоқ хўжалиги бозори ҳудудида жойлашган омборда нохуш ҳодиса вақтида 80 га яқин ишчи бўлган. Қутқарувчилар ҳамон вайроналарни тозалаш билан шуғулланмоқда. Қурбонлар сони ортиши мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, том омбор ичидаги печнинг портлаши оқибатида қулаган. Шу билан бирга, омбор томида ичи юкка тўла қоплар бўлган.
Изоҳ (0)