Канада ташқи ишлар вазирлигининг тегишли рўйхатига тушган россиялик тўрт дипломат Канадани яқин ўн кун ичида тарк этиши керак. Бу ҳақда 26 март, душанба куни Канада транспорт вазири Марк Гарно журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Улар муайян вақт ичида кузатувда бўлди», — деди вазир. Унинг сўзларига кўра, бу дипломатлар Россиянинг Оттавадаги элчихонасида ва Монреалдаги бош консуллигида ишлайди. «Улар яқин ўн кун ичида мамлакатдан кетиши керак», — деди Марк Гарно.
Аввалроқ Буюк Британияда россиялик собиқ агент Сергей Скрипалнинг заҳарлаб ўлдирилиши билан боғлиқ тарзда АҚШ 48 нафар, Канада тўрт нафар россиялик дипломатни чиқариб юбориши маълум бўлган эди. Кейинроқ Скрипал иши муносабати билан Буюк Британияга хайрихоҳлик ифодаси ўлароқ Евроиттифоқнинг 28 аъзо давлатидан 14 нафари россиялик дипломатларни ўз ҳудудидан чиқариб юбориши маълум қилинди.
Изоҳ (0)