Россия президенти Владимир Путин 28 март, чоршанбани Кемероводаги савдо марказида рўй берган ёнғин қурбонлари хотирасига умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шаҳардаги «Зимняя вишня» савдо марказида содир бўлган ёнғин оқибатида 64 киши ҳалок бўлди. Улардан 41 нафари болалар эканлиги айтилмоқда.
Путин 27 март куни тонгда Кемеровога етиб келди. Аэропортдан тўғри савдо марказига йўл олди ва кемероволиклар бино олдида ташкиллаган мемориалга гул қўйди. Ёнғин рўй берган бино фасадини кўздан кечирди ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди.
Изоҳ (0)