• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ўзбекистонлик икки талабанинг фильми Венециядаги кинофестивалда энг яхши деб топилди. Лекин улар фестивалга боришга пул тополмади

    Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари — Ботир Абдураҳмонов ҳамда Абдуазим Илҳомов томонидан суратга олинган «Мама» («Она») қисқа метражли фильми Венецияда бўлиб ўтган Ca’ Foscari short film халқаро кинофестивалида олий мукофотни қўлга киритди. Ёш режиссёрларнинг фильми кинофестивалда олий ўринни қўлга киритгани билан уларнинг ўзи халқаро тадбирда бевосита иштирок эта олмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Улар бунинг сабаблари ва ёш кинорежиссёрларни ўйлантираётган бошқа муаммо ва камчиликлар ҳақида журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида тўхталиб ўтди.

    Маълумот учун, «Мама» қисқа метражли фильми «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамда «Ўзбеккинофонд» томонидан ажратилган маблағ эвазига, таниқли режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг сценарийси ҳамда бадиий раҳбарлигида, талабалар — Ботир Абдураҳмонов ва Абдуазим Илҳомов томонидан суратга олинган. Постановкачи оператор — Жамшид Ғаниев, постановкачи рассом — Шамсиддин Ибрайимов. Фильмда бош ролларни Фарҳод Абдуллаев ва Илмира Раҳимжонова ижро этган. Фильм 2017 йили Хоразм вилоятида суратга олинган.

    Фильм Иккинчи жаҳон уруши даври ҳақида бўлиб, унда урушдан қочган болаларни асраб олган она ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳозиргача фильм ҳужжатлари еттита халқаро кинофестивалга топширилган. Жумладан, ёш режиссёрлар бу фильм билан Қирғизистонда ўтган МДҲ кинофестивалида ҳам қатнашган, фильм қирғиз жамоатчилиги томонидан илиқ кутиб олинган.

    «Афсуски, институтимиздан биз кутган жавоб бўлмади»

    Венецияда саккизинчи бор ташкил этилган Ca’ Foscari short film халқаро кинофестивали талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда 30 га яқин мамлакат вакиллари қатнашди. Катта-катта давлатлардан иштирокчилар келган, шунга қарамай, бизнинг «Мама» номли фильмимиз «Энг яхши фильм» номинациясида олий мукофотни қўлга киритди. Нега фестивалга боролмадик? Ҳар фестивалнинг ўзига яраша талаблари, шарт-шароитлари бор. Масалан, Қирғизистондаги кинофестиваль ташкилотчилари барча харажатлари, хусусан, сафар харажатларини ҳам ўз зиммасига олган эди. Италиядаги фестиваль талаблари бошқачароқ — Ўзбекистондан Венециягача бўлган йўл ҳақини ўзимиз кўтаришимиз керак, қолган харажатларни фестиваль ташкилотчилари қоплаб берарди. Даставвал, фестивалдан келган таклифномалар ва маълумотларни ўзимиз таҳсил олаётган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига тақдим қилиб, фильмимиз фестивалга қабул қилингани, шу муносабат билан Венецияга боришимиз учун амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилдик. Лекин афсуски, институтимиздан биз кутган жавоб келмади. Хоҳлашмадими ёки бу қандайдир нотоғри ишмиди, билмадим. Улардан: «Биз талабаларнинг сафар харажатларини молиялаштирмаймиз», мазмунида жавоб олдик.

    Абдуазим Илҳомов, «Мама» фильми режиссёри

    «Аламлиси, фестиваль ғолиби бўлсак-да, уни фақат Facebook орқали кузатдик»
    Абдуазим институтда ўқиб туриб, фестивалга сафар масаласини ҳал қилишда у ердан ёрдам ололмагач, мен Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Ёш киноижодкорлар кенгашига мурожаат қилдим — ўша вақтда Кинематографияни ривожлантириш марказининг «Art house» лойиҳасида иштирок этаётган эдим. Ёш киноижодкорлар кенгаши: «Биз бу масалани ҳал қилолмаймиз, ‘Ўзбеккино’ агентлигига мурожаат қилинг»,— дейишди.

    Буни айтиш тўғрими ёки нотоғрими билмадим — асосийси, биз бирор-бир инсонни ёмонламоқчи эмасмиз: бир томондан, фестивалда ғолиб чиққанимиздан хурсандмиз, лекин алам қиладиган жойи шуки, Тошкент вақти билан ярим тунда бўлган фестиваль тақдимотини биз фақат Facebook орқали кузатиб тура олдик холос, мукофотимизни бизнинг ўрнимизга фестиваль ташкилотчилари чиқиб қабул қилиб олишди.

    Ботир Абдураҳмонов, «Мама» фильми режиссёри

    «Миллий кино масъуллари томонидан қўллаб-қувватланмаган ёш режиссёрлар биргина биз эмас»
    Фильмлари бундай халқаро фестивалларга қабул қилинган талабалар бир биз эмасмиз, истеъдодли талабалар жуда кўп. Шундай талабалардан бири, курсдошим Шокир Холиқовнинг «Бизни тушунишмайди» номли қисқа метражли фильми Швейцарияда бўлиб ўтган халқаро кинофестивалнинг асосий конкурсига ўтган эди. Унда ҳам худди шундай вазият бўлди: Шокир ҳам «Ўзбеккино»га борган, хат ва маълумотларни тақдим қилган, аммо ҳеч қандай натижага эриша олмаган — унга ҳаммасини «тўғри тушунтириб» юборишган.

    Абдуазим Илҳомов, «Мама» фильми режиссёри

    «Фестивальда ўрнимизга видеомурожаатимиз қатнашди»
    Биз фестивалларда ўз номимиздан эмас, балки Ўзбекистон номидан қатнашамиз. 30 га яқин давлат орасида Ўзбекистон фильми фестивалда биринчи бўлди, аммо, Ўзбекистон номидан ҳеч ким мукофотни олишга чиқмади. Эҳтимол, ўзимиз ҳам борганимизда у ердаги иштирокчиларда, ҳакамларда, одамларда юртимиз ҳақида янада яхши таассуротлар уйғотган бўлардик. Венецияга бормаслигимиз аниқ бўлгач, фестиваль ташкилотчилари бизга хат йўллаб, «Мама» фильми барча ҳакамларга бирдек ёққанлигини ва бизга олий ўринни берилганини, шу боис, Венецияга боролмасак, тақдимот маросими учун видеомурожаат йўллашни илтимос қилишди. Уларга инглиз тилида субтитрлари билан ўзбек тилида видеомурожаат йўлладик.

    Абдуазим Илҳомов, «Мама» фильми режиссёри

    «Ёш киноижодкорлар кенгашидагилар: ‘Соврин олишингиз ҳақида хат юборишсин’, — дейишди»

    Қўлимиздаги хатлар, таклифномалар билан Ёш киноижодкорлар кенгашига бордик, лекин улардан ҳам кутган жавобни ололмадик. Муаммо нимадалигини билмадим, лекин  маблағ масаласи улар учун муаммо бўлади, деб ўйламайман. Иккинчидан, биз ўз манфаатимизни кўзлаб, шахсий ишимизни битириш учун ёрдам сўрамадик — ёшларни қўллаб-қувватлаш уларнинг вазифаси бўлса, биз ҳам ўша ёшларнинг бир вакили ўлароқ ёрдам сўрадик. Кенгашдагилар: «Агар фестиваль ташкилотчилари сизларга соврин берилиши аниқ деган мазмунда маълумотнома юборса, ёрдам беришимиз мумкин, шунда ҳам фақат биттангизга», дейишди. Бу нима деган гап? Фестивальнинг асосий конкурсига тушганимизнинг ўзи бир ютуқ. Боз устига, ҳеч бир кинофестиваль, у хоҳ катта, хоҳ талабаларники бўлсин, фестиваль якунига етмай, унинг асосий конкурсига ўтган фильмларни барча ҳакамлар кўриб чиқмагунича натижа ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди.

    Абдуазим Илҳомов, «Мама» фильми режиссёри

    «Иқтидорли ёшларимиз кўмак излаб эшикма-эшик юрибди»
    Ўзимиз ҳали талабамиз, шартнома асосида ўқиймиз, муаммоларимиз ўзимизга маълум ва етарли. Шу боис, ариза берган фестивалларимизнинг ташкилотчилари: «Келасизларми? Нега келолмайсизлар?» деб сўраб қолса, нима дейман дея одам бир ғалати бўлади. Биз мурожаат қилган ташкилотлар бизга ҳақиқатан ҳам қандайдир ёрдам бериши керакми-йўқми, билмадим, лекин бошқа давлатларнинг вакиллари, мукофот олмаса, кўпинча, ўз давлатининг кўмаги билан шу фестивалларда бевосита қатнашиб келаяпти. Қозоғистон, Беларусь, Германия, Қирғизистон, Ҳиндистон вакилларининг чиқишларини чин дилдан кузатиб ўтирдик, «Қани энди ‘Ўзбекистон!’ деганда, мукофотни ўзимиз чиқиб олсайдик», деган фикр тонггача уйқу бермади. Бизда қобилиятли, истеъдодли ёшлар жуда кўп — хат-қоғозларни тўлдириб, бу эшикка боришади, у эшикка боришади, бироқ тайинли жавоб олишолмайди.

    Ботир Абдураҳмонов, «Мама» фильми режиссёри

    Суҳбат давомида Абдуазим Илҳомов ва Ботир Абдураҳмонов бугунги кунда ёш режиссёрларни қийнаб келаётган бошқа муаммолар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Жумладан, Абдуазим Илҳомов 2017 йил декабрида «Ўзбеккино»га тақдим этган қисқа метражли фильм сценарийси бўйича ҳозирга қадар ҳеч қандай жавоб ололмаганлигини маълум қилди. Шунингдек, улар халқаро кинофестивалларда қатнашиш учун керакли хат-ҳужжатларни миллий кинога масъул бирор ташкилот кўмагисиз, ўзлари мустақил равишда тайёрлаб, жўнатганини алоҳида қайд этиб ўтди.

     

     

    28.03.2018, 14:21   Изоҳ (0)   41309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алишер Узоқов «Севимли» каналида намойиш этилган «Бункер» фильмидаги ярим яланғоч эпизодларни аёвсиз танқид қилди

    26.03.2018, 22:21

    Фото: Москва атрофидаги «Тиғ устида югурувчи» фильми манзаралари

    24.03.2018, 09:03

    Milliy TV Рамазон ойида «Умар ибн Хаттоб» сериалини эфирга узатади

    23.03.2018, 17:20

    Туркиялик актёр Мурат Йилдирим Scorpion фильмида суратга тушиш учун Бухорога келди

    23.03.2018, 16:59

    Қозондаги илк турк киноси халқаро фестивалида Қамара Камолованинг фильми намойиш этилди

    22.03.2018, 23:11

    Ҳабибулла Низомов Михаил Волинкин ҳақида суратга олинаётган фильмга продюсерлик қилади (видео)

    22.03.2018, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қимматбаҳо узук, яхта ва 50 млн доллар товон пули: машҳурлар собиқ севгилисидан олган энг қимматбаҳо совғалар

    Лайфстайл | 21 май, 08:00

    Дунёнинг машҳур моделлари тонгни қандай бошлайди?

    Лайфстайл | 21 май, 07:10

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.