Тошкент шаҳар бодибилдинг ва фитнесс федерацияси президенти ва актёр Ҳабибулла Низомов «Арнолд классик-2018» мусобақасида мутлақ чемпионликни қўлга киритган ва Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални тақдим этган Михаил Волинкин ҳақида суратга олинаётган фильмга продюсерлик қилмоқда.
Бу ҳақда Ҳабибулла Низомов журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Яқинда АҚШда бўлиб ўтган «Арнолд классик-2018» мусобақасида Ўрта Осиёдан илк маротаба юртдошимиз Михаил Волинкин мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Барча профессионал бодибилдингчилар Арнолд билан расмга тушиш, у ташкил қилган мусобақада иштирок этиш орзуси билан машғулотларни бажаришади. Биз 2010 йилда ушбу мусобақага борганимизда Арнолднинг қўриқчилари кўп бўлгани учун унинг ёнига ҳам бора олмаганмиз. Арнолд эса Михаил Волинкин билан селфи ҳам тушди. Тез кунда Михаил Волинкиннинг ҳаёти ҳақида, унинг болалигидан токи ушбу кунгача бўлган ҳаёти ҳақида бадиий фильм суратга олиш ҳаракатидамиз. Ушбу фильмга ўзим продюсерлик қилишни мўлжалламоқдаман. Айни вақтда фильм сценарийси устида ишларни ва дастлабки тайёргарликни бошлаб юборганмиз.Ҳабибулла Низомов, спорт устаси ва актёр
Изоҳ (0)