Milliy телеканали Рамазон ойида «Умар ибн Хаттоб» тарихий телесериали намойишини бошлайди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Мазкур сериал 2012 йилда қатарлик кинематографлар томонидан Саудия Арабистони ва Марокашда суратга олинган бўлиб, 30 қисмдан иборат.
«Унда халифанинг 18 ёшлиги — 604 йил воқеалари ҳикоя қилинади. Воқеалар 644 йилгача — ҳазрати Умар (р.а.)нинг вафотига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Сериалда, шунингдек, уч халифа Абу Бакр Сиддиқ, Усмон ва Али (р.а.)лар образлари ҳам гавдалантирилган. Ислом қоидаларига мувофиқ, Муҳаммад (с.а.в.) кўрсатилмаган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)