Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов ўзининг instagram’даги саҳифасида «Севимли» телеканалида намойиш қилинган «Бункер» фильмидаги ярим яланғоч эпизодларни танқид қилди.
Актёр «арзимаган нарсаларни танқид қилиб, ‘Севги изтироби’ни керакли жойларга ёзганлар қани?! Фабиана исмли персонажнинг бу хатти-ҳаракатлари бизни тарбиямизга жуда тўғри келади-да», мазмунида кинояли пост қолдирган.
Кеча тунда «Севимли» телеканалидан «Бункер» фильмини кўрсатишаётган экан. Бизни арзимаган нарсага танқид қилиб, халққа манзур бўлиб, халқ томоша қилаётган «Севги изтироби»ни керакли жойларга ёзганлар қани? «Севги изтироби» бизни маънавиятимизга тўғри келмайди-ю, лекин ярим яланғоч иборасигаям тўғри келмайдиган, бутун яланғоч , шу эпизоддан олдин кўкракларини борича кўрсатган Фабиана исмли персонажнинг бу хатти-ҳаракатлари бизни жуда тарбиямизга тўғри келади-да! «Севимли» каналига ҳеч қандай хусуматим йўқ, мен фақат адолат ва халқ тарафдориман.Актёр иnstagramдаги саҳифасида жойлаштирган мазкур постни бироз вақтдан сўнг олиб ташлади.Алишер Узоқов, актёр ва режиссёр
Zo‘r TV хусусий каналида 2017 йил сентябрь ойидан намойиш этилаётган туркларнинг «Севги изтироби» (Kara Sevda) сериали атрофидаги кўплаб муҳокамалар ортидан сериал намойиши тўхтатилди. Актёр Алишер Узоқов мазкур сериалдаги бош қаҳрамонларга овоз берган эди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 14 февраль куни хотин-қизлар масаласида ўтказилган мажлисда «Севги изтироби» сериалига ҳам тўхталиб, оилалардаги маънавий муҳит бузилаётган, ажрашишлар кўпаяётган бир пайтда бу каби савияси паст сериалларни намойиш этишни қаттиқ танқид қилган эди. 2018 йилнинг, 16 февраль куни эса «Севги изтироби» сериали намойиши Zo‘r TV’да тўхтатилди.
Изоҳ (0)