5 март куни Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси, Scorpion триллери продюсери Ойбек Абдушукуров туркиялик актёр Мурат Йилдирим билан Истанбул шаҳрида шартнома имзолаган эди.
Бугун, 23 март куни Мурат рафиқаси Иман Эльбани билан бирга Бухоро шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда фильм ижодкорлари «Дарё»га маълум қилди.
Scorpion’да Мурат Йилдирим ижро этадиган саҳналарни суратга олиш ишлари Бухоро вилоятида 24 март кунидан бошланади.
Изоҳ (0)