Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Қуддуснинг «Хадасса Эйн-Карем» шифохонасидан чиқди. У 27 март, сешанба куни юқори ҳарорат ва кучли йўтал туфайли даволовчи шифокори томонидан текширишлардан ўтиш учун шифохонага юборилган эди. Бу ҳақда 28 март куни Исроил ҳукумати раҳбарининг девонхонаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Нетаньяху 27 март куни кечқурун ‘Хадасса Эйн-Карем’ шифохонасида бир қатор тиббий текширишлардан ўтди, шундан сўнг унга уйга рухсат берилди. Текширишлар давомида юқори нафас йўлларининг вирусли инфекцияси аниқланди», — дейилади девонхона баёнотида.
Шифокорлар вазирга дори воситалари билан даволаниш ва тинчликни тавсия қилди.
68 ёшли Нетаньяху яҳудий давлати ҳукуматини 2009 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Изоҳ (0)