Покистон ва Афғонистон чегарасидаги тўқнашувда етти нафар покистонлик аскар ҳалок бўлди, бир нафар афғонистонлик полициячи яраланди, деб хабар беради «Интерфакс».
Тўқнашув Афғонистоннинг Пактия провинциясидан 2,5 минг километр узоқликда жойлашган икки давлат чегарасида юз берган.
Қайд этилишича, тўқнашув бир неча кун аввал Афғонистон ҳудудига Покистон томондан ракета учирилганидан сўнг авжига чиққан.
27 март куни Афғонистон ташқи ишлар вазирлигига Покистоннинг Кобулдаги элчиси чақирилган. Ташқи ишлар вазирлиги Покистондан республика ҳудудига ракетадан ўқ узишни тўхтатишни талаб қилган.
«Афғонистон ҳукумати ва халқи бундай хатти-ҳаракатларни қатъий қоралайди ва уларни халқаро стандартларни бузиш деб ҳисоблайди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)