Тошкент шаҳар ҳокими 26 март куни «Тошкент шаҳрида 2017—2018 йилги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида»ги 471-сонли қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қарорга кўра, 26 мартдан бошлаб пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи-истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш, яъни иситиш мавсуми якунланади.
Навбатдаги мавсум поёнига етди. Шу билан бирга, қарорда «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК, «Тошкент иссиқлик электрмаркази», «Тошкент иссиқлик маркази» АЖ, туман ҳокимликлари ҳамда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 2018—2019 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилган, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)