28 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7—9, кундузи 22—24 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 5—10, кундузи 21—26, Устюртда кечаси 2—7, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5—10, кундузи 23—28, саҳро ҳудудида 18—23 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5—10, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 8—13, кундузи 23—28 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 13—18, кундузи 25—30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7—12, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)