«Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлаган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жaвaд Зариф қарийб қирқ йилдан бери давом этиб келаётган афғон уруши нафақат Афғонистон, балки қўшни давлатлар учун кўплаб муаммолар пайдо қилганини таъкидлади, деб хабар беради ЎзА.
Афғонистондаги нотинчликнинг асл сабаби бу ерда хорижий давлатлар ҳарбий кучларининг жойлаштирилгани эканига эътибор қаратди. Турли террористик ҳаракатлар ҳам бу беқарорликда рол ўйнамоқда. Буларнинг барчасига барҳам бериш, хорижий ҳарбийларни мамлакатдан чиқариш зарур.Ислом ниқобидаги терроризмга барҳам бериш учун мафкуравий ҳуружларга қарши туриш, диннинг асл моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадга мувофиқ.
Терроризмни илдизи билан бутунлай йўқотиш учун ҳаракат қилишимиз зарур. Бу йўлда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ўз самарасини беради.
Муҳаммад Жaвaд Зариф, Эрон ташқи ишлар вазири
Изоҳ (0)