Тошкент ахборот технологиялари университети биноси олдида сакура дарахти гуллади. Бу ҳақда «Infocom.uz» нашрининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Маълумот учун, бугун 27 март куни Японияда сакура гуллаши байрами нишонланади.
Тошкент шаҳрининг яна саккизта ҳудудида Японияда эъзозланувчи сакура дарахтини учратиш мумкин:
- Япон боғида
- Эко паркда
- Мустақиллик майдонида
- Япон элчихонаси ҳудудидаги майдонда
- Навоий театри рўпарасида
- Ҳастимом масжидида
- Курант хиёбонида
- Бобур хиёбонида
Изоҳ (0)