«Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан индивидуал йўловчилар, оилалар ва гуруҳ таркибидаги йўловчилар учун 18—22 март кунлари барча ички рейслар учун авиачипталарга чегирмалар тақдим этилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.
Байрам кунлари чегирмали авиачипталар 103 та мунтазам рейс учун амал қилди. Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус йўналишларига талабни қондириш мақсадида яна 28 та қўшимча парвозлар амалга оширилди.
Шунингдек, 19 март куни «Тошкент — Қарши» рейси Бухорогача авиачипта олишни истаган йўловчиларни ташиш учун «Тошкент — Қарши — Бухоро — Тошкент» йўналишида парвоз қилди.
18—22 март кунлари мамлакат бўйлаб жами 13 мингдан ортиқ йўловчи манзилига етказилди.
Изоҳ (0)