Элёр Тошпўлатов ҳукумат қарорига мувофиқ Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Картошка етиштирувчилар уюшмаси Президентнинг 2018 йил 23 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.
Шунингдек, тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ туманлари уруғликка мўлжалланган картошкани етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланганди.
Изоҳ (0)