Ўзбекистон Марказий банки онлайн-заёмларни жорий қилишни таклиф этмоқда. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига
жойлаштирилган «Банк хизмати мижозлари билан алоқаларни амалга оширишда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган, дея
хабар беради Spot.
Ҳужжатда онлайн-заёмлар — интернетда ёки қонун билан рухсат берилган бошқа усуллар билан микрозаём шартномаларини жорий қилиш таклиф этилган. Бунда мижознинг банк билан муносабатлари масофавий тарзда амалга оширилади.
Ушбу хизмат тақдим этилганда микрозаём суммаси нақдсиз кўринишда берилади. Бу ҳисоб-рақам очмаган ҳолатдаги пул ўтказмаларига ҳам тегишли.
Шунингдек, банклар онлайн-заём олганлар шартномалари бўйича мажбуриятларининг бажарилишини кузатиб бориши ва банк ходимлари билан мулоқотда бўлиши учун ўз сайтларида шахсий кабинетлар очиши кўзда тутилмоқда.
Ҳужжат жорий йил 12 апрелгача муҳокама қилиниши, 25 апрелдан эса кучга кириши режалаштирилган.
Изоҳ (0)