Ўтган ҳафта давомида товар хом ашё биржасининг онлайн-аукционлари орқали 71 та автомобиль рақамлари сотилди. Уларнинг 56 таси жисмоний шахсларга, 15 таси эса юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат автомобиль рақамларининг умумий қиймати 943 миллион сўмни ташкил этган, деб хабар берди «Review.uz».
Кимошди савдолари натижасида сотилган автомобиль рақамларининг 61 фоизини премиум класс, 24 фоизини 2-тоифа ҳамда 15 фоизини 3-тоифали авторақамлар ташкил этган.
Ўтган ҳафтада сотиб олинган давлат автомобиль рақамларининг 29 фоизи Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда. Ундан кейинги ўринларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (17 фоиз), Фарғона ва Наманган вилояти (тегишли равишда 14 ва 13 фоиз) эгаллади. Қолган вилоятларнинг улуши умумий ҳисобда 27 фоизга тенг.
Изоҳ (0)