Тошкент шаҳридаги янгидан ташкил этилган ва амалдаги туманлараро рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон олиш бўлимларига бепул Wi-Fi’лар ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев Яккасарой туманида бўлиб ўтган очиқ мулоқот маълум қилди, деб хабар беради «Telegraf.uz».
Мазкур қарор рўйхатга олиш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ва алмаштириш каби жараёнларда қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида қабул қилинди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги барча янгидан ташкил этилган ва амалдаги туманлараро рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон олиш бўлимларида фуқароларга тезкор хизмат кўрсатиш учун қўшимча ойналар ташкил этилди.
Айни вақтда, Тошкентда 5 та туманлараро рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон олиш бўлимлари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бош имтиҳон олиш маркази ҳамда барча бўлимлар душанба кунлари ҳам фаолият кўрсатиши йўлга қўйилган.
Изоҳ (0)