Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 24 март куни катта талафотларга сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Шу куни соат 16:30 атрофида Ж.Усмонов Damas автомобилида «Шеробод—Жарқўрғон» йўлининг   7-километрида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган А.Зиёдуллаев бошқарувидаги «КамАЗ» юк машинасига урилиб, тўқнашув содир этди.

ЙТҲ оқибатида Damas йўловчилари 1959 йилда туғилган М.Абдуллаев ва 2016 йилда туғилган Л.Абдузоиров воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ҳайдовчи Ж.Усмонов ва яна 8 нафар йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди (фото)