Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан жорий йилнинг икки ярим ойи давомида 870 маъмурий баённомалардан 104 миллион 342 минг сўмдан зиёд жарима ундирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Оқолтин ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан 15 мартгача бўлган ҳолатига кўра 360 қоидабузарлик қайд этилди. Шундан 162 таси қўпол қоида бузилиши бўлиб, автотранспорт ҳайдовчилари 10 ҳолатда машинани маст ҳолатда бошқарган. Спиртли ичимлик истеъмол қилиб автомобилни бошқарган ҳайдовчиларга тузилган баённомаларнинг барчаси қонуний қарор қабул қилиш учун туман маъмурий судига тақдим этилди.
Шунингдек, туман йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 347 автотранспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилиб, улардан давлат ҳисобига 5 миллион 976 минг сўмдан зиёд маблағ ундирилди.
Изоҳ (0)