2018 йил 26 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи М.Файзуллаева ИИБга фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шикоятчига кўра, 2017 йил март ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Хива кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган А.Розиқов, Ф.Исомов ва И.Облоқуловдан Канадага ишлашга юбориш учун жами 27 минг доллар олади.
Бироқ «ҳожатбарор» ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
Кўрилган чоралар натижасида А.Розиқов қўлга олинди.
Изоҳ (0)