Тошкент вилоятининг шу номли туманида 21 март куни соат 10:00 атрофида Масалбой маҳалласида яшаган, 1955 йилда туғилган А.Исаковнинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди. Офатни бартараф этиш давомида уй эгаси ва унинг ўғли, 1985 йилда туғилган Ж.Исаковнинг жасадлари топилди.
Ёнғин А.Исаков уйида сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди.
Изоҳ (0)