Апрель ўрталарида Тошкентга таниқли ёзувчи Дина Рубина келади, деб ёзади «Nuz.uz». Бу ёзувчининг она шаҳрига Ўзбекистонни тарк этганидан кейинги илк ташрифидир.
Исроилнинг Яффо шаҳрида бўлиб ўтган ижодий учрашувда ўзи маълум қилганидек, Тошкентга сафари биографик фильмнинг суратга олиниши билан боғлиқ. Сюжет ёзувчининг ҳаётидаги муҳим шаҳарлар атрофида қурилган. Тошкент улар орасида алоҳида ўринни эгаллайди. Бу Дина Рубинанинг она шаҳри, аммо у ерда кўп йиллардан буён яшамайди, ёзувчи дастлаб Москвага, 90 йиллар бошида эса Исроилга кўчиб ўтган.
11 та роман ҳамда кўплаб қисса ва ҳикоялар муаллифи Дина Рубина ўз ватанида асосан «Кўчанинг қуёшли томонида» деб номланган китоби билан машҳур, у урушдан кейинги даврлардаги Тошкент ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)